Ҳоким муовини 16 минг доллар пора билан қўлга тушди

18 Sep 2018 02:59 15
10,581
108 5

Андижон шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Тўхтамурод Қодиров 16 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган пайтда қўлга олингани хабар қилинди.

“Ўзбекистон 24” телеканалининг “Ахборот” дастури орқали эълон қилинган лавҳада айтилишича, Тўхтамурод Қодиров Андижондаги "Жаҳон бозори" ҳудудида бўш турган 60 квадрат метр ер майдонидан фойдаланиш тўғрисида шаҳар ҳокими чиқарган қарордан фойдаланган.

У мазкур ер ҳудудини маҳаллий тадбиркорлардан бирига таклиф қилган ҳамда керакли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 17 500 доллар пора сўраган.

Тадбиркор сўралган поранинг 16 000 долларини бераётган пайтда Андижон шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассиси Давлат Хавфсизлик Хизмати Андижон вилояти Бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир доирасида қўлга олинган.

Терговолди суриштирувларида Тўхтамурод Қодиров аввал ҳам улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия бериш эвазига бошқа бир тадбиркордан 300 доллар пора олгани аниқланган.

-16 минг АҚШ доллари олдим. Мен афсусдаман, тўғриси. Мен бунақа бўлади деб ўйламовдим,-деб айтган “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган лавҳада Тўхтамурод Қодиров.

Related of "Ҳоким муовини 16 минг доллар пора билан қўлга тушди" Videos